Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
Андижонда Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танлови ўтказилди.
Танловдан кўзланган мақсад ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилишга, шунингдек, ҳар бир ўқувчида давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларни шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик, фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, ўқувчилардла ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.





Танлов 3 босқичда ташкил этилди. 1-босқичда республика миқёсида жами
9-11 синф ўқувчиларидан 30 870 нафари онлайн рўйхатдан ўтди. Рўйхатдан ўтган ўқувчилар 20 сентябрь куни бўлиб ўтган биринчи босқичда онлайн тест топширишди ва 70 баллдан юқори тўплаган 16 790 нафар ўқувчи кейинги босқичга ўтди. 2-босқич
30 сентябрь куни ҳудудларда бўлиб ўтди ва жами 8 871 нафар ўқувчи иккинчи босқичнинг
2-шартига йўл олди. Низом бўйича 3 октябрга қадар ўтказилган иккинчи босқич
2-шартидан энг юқори балл тўплаган ўқувчиларнинг беш нафари танлаб олиниб, ҳудудларнинг ўзида жамоалар шакллантирилди ва республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ўқувчилар рўйхати ташкилий қўмитага тақдим этилди.
10 октябрь куни Андижон шаҳрида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танловининг республика босқичида ҳар бир ҳудуддан 5 кишидан жами 70 нафар ўқувчидан иборат жамоалар беллашди.
Республика босқичи ғолиблари 3 шарт бўйича аниқланди: 1-шарт онлайн тест,
2-шарт оғзаки савол-жавоб ҳамда 3-шарт жамоат томонидан аввалдан тайёрлаб келинган ижтимоий роликлар.
Кўрик танловнинг республика босқичида Хоразм вилоятининг «Адлия» жамоаси, Қорақалпоғистон Республикасининг «Барон» жамоаси, Навоий вилоятининг «Ёш тарғиботчилар» жамоаси, Тошкент шаҳрининг «Ҳидоя» жамоаси, Андижон вилоятининг «Парламент» жамоаси, Қашқадарё вилоятининг «Фемида» жамоаси ва Тошкент вилояти «Адолат» жамоаси юқори балл тўплаб ғолибликни қўлга киритди.



Кўрик танловда иштирок этган ўқувчилар ва ғолиблар Халқ таълими вазирлиги томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Мавзуга оид
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026