Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемирдаги ёнғин оқибатида ёш бола куйиш тан жароҳати олди
2019 йилнинг 8 октябрь куни соат 17:57да Тошкент шаҳри Бектемир тумани Олмос кўчаси 36-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 18:05да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:09да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда ёнғин ўчириш автоэкипажлари юқорида кўрсатилган манзилга етиб боргунга қадар уй эгасининг 2015 й.т. ўғли А.А. ёнғин вақтида олган куйиш тан жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган.
Ёнғин оқибатида 8 кв. метр майдонда сомон пресслари ёнган. Ҳодисанинг тахминий сабаби - назоратсиз қолдирилган ёш боланинг гугурт ўйнаши.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026