Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир Сирдарёда тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов бугун 11 октябрь куни амалий ташриф билан Сирдарё вилоятига борган. Ташриф аввалида Ховос туманида бир гуруҳ сирдарёлик тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан учрашган, деб хабар бермоқда Kun.uz манбаси.
Учрашувда тижорат банкларидан кредит маблағларини олиш, электр энергия таъминоти, маҳсулотлар экспорти ва импортида юзага келаётган айрим муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Қолган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди. Тадбиркорларга масала ечими бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 19 февралда Сирдарё вилоятига ташриф буюрган ва воҳани янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор топшириқлар берган эди. Ҳукумат раҳбари вилоятга ташрифи давомида мазкур топшириқларнинг ижроси билан ҳам танишган.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026