Ўзбекистон | 20:30 / 11.10.2019
35772
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Нодирбек Мухторович Раджапов Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

У бу лавозимда 2018 йил апрелидан буён ишлаган, 2019 йил августида Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига ўтказилган Ғанишер Абдукаримович Маматқулов ўрнини эгаллади.

Нодирбек Раджапов 1972 йилда Жиззах вилояти Зарбдор туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида банк соҳасида турли хил лавозимларда фаолият олиб борган.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Нодирбек Раджапов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифати ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид