Ўзбекистон | 09:17 / 11.10.2019
5530
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё давлатлари ва Россия ТИВ раҳбарлари Ашхободда учрашди

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг иккинчи учрашувида иштирок этди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақавий иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувларни фаоллаштириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Учрашувда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро савдо ҳажмларини кўпайтириш борасидаги таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Вазирлар мазкур форматдаги учрашувларни доимий асосда ўтказиб туришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид