Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тартиби эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти томонидан амалга оширилади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини:
консервациялаш;
реставрация қилиш;
таъмирлаш;
замонавий фойдаланишга мослаштириш;
тиклаш ишларига қуйидагиларга татбиқ этилади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш:
археология ёдгорлигида археология тадқиқотларини олиб бориш ва археология ёдгорлигини тегишли рухсатномага эга бўлган археолог томонидан бирламчи концервация қилиш ишларига;
монументал санъат ёдгорликларини консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш ва янгидан яратиш ишларига қуйидагиларга татбиқ этилмайди.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолияти билан Низом талабларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш схемага мувофиқ амалга оширилади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра қуйидаги қуйидаги тоифалар бўйича берилади:
I тоифадаги лицензия – маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун;
II тоифадаги лицензия – республика ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун.
Лицензияларнинг амал қилиши лойиҳалашнинг барча босқичларига татбиқ этилади.
Лицензия амал қилиш муддати беш йил муддатга берилади.
Лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат қилган юридик шахсларга лицензия объектларнинг тегишли тоифасида асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун берилади.
Давлат хизматлари марказлари ва лицезияловчи орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
б) ваколатли органга тақдим этилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома талаблари ва шартлари риоя қилиш;
в) лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасида олиб бораётган иши юзасидан лицензияловчи органга ахборот бериш;
г) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш;
д) археология ёдгорликларини консервация қилишда тегишли рухсатномага эга бўлган археологни шартнома асосида жалб этиш;
е) I тоифадаги лицензия учун устав фонди базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кам бўлмаслиги ҳамда II тоифадаги лицензия учун устав фонди базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан кам бўлмаслиги;
ж) юридик шахснинг штатида талабга жавоб берадиган қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши:
I тоифадаги лицензия учун ‒ тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот ёки лицезияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада икки йил иш стажига эга бўлган 2 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш; санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш; тасвирий ва амалий санъат безаги; архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш; архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши;
II тоифадаги лицензия учун ‒ тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот ёки лицезияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада уч йил иш стажига эга бўлган 4 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш; санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш; тасвирий ва амалий санъат безаги; архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш; архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши;
з) юридик шахс ушбу фаолият тури билан I тоифадаги лицензия учун камида уч йил, II тоифадаги лицензия учун камида беш йил иш олиб борган бўлиши;
и) юридик шахсда ушбу фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган, унга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган бинолар, хоналар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг мавжуд бўлиши.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
17:45 / 01.05.2026