Жаҳон | 21:17 / 11.10.2019
11929
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев Қозоғистондаги иккиҳокимлик ҳақидаги гапларни инкор этди 

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев унинг истеъфосидан кейин Қозоғистонда иккиҳокимлик ўрнатилгани ҳақидаги гапларни инкор этди.  

Қозоғистонга 30 йил раҳбарлик қилган Назарбоев 20 март куни ўз ваколатларини топширганди. Шундан кейин мамлакат президенти лавозимини бунгача парламент сенати раиси бўлган Қосим-Жомарт Тоқаев эгаллаган. Бир қатор сиёсатшуносларнинг фикрича, Тоқаев маъмурияти қарорларни қабул қилишдаги ягона марказ ҳисобланмайди ва хавфсизлик кенгаши раҳбари ҳамда Nur Otan партияси етакчиси лавозимларини сақлаб қолган Назарбоев девонхонаси ишига тобе ҳисобланади.          

“Бу ҳеч қандай асосга эга эмас, чунки Қозоғистон президентлик бошқаруви шаклига эга унитар давлат ҳисобланади”, деб айтган Назарбоев “Хабар” телеканалига интервьюсида.     

Назарбоевнинг таъкидлашича, Тоқаев ундан маслаҳат сўрасагина, унга маслаҳат беради. “Мен йўл-йўриқ кўрсатиб тураман. Маслаҳатлашса – маслаҳат бераман, сўрамаса – бермайман”, деб айтган Қозоғистоннинг биринчи президенти.    

Мавзуга оид