Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида баённома имзоланди
2019 йилнинг 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч мамлакат Давлат чегараларининг туташ нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани (2017 йил 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган) ратификация қилиш тўғрисидаги ёрлиқларни алмашиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросимида иштирок этди.
Ҳужжатни, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳам имзоладилар.
ТИВ хабарида айтилишича, имзоланган баённомага кўра Битим 2019 йил 10 октябрда кучга кирди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.10.2024
Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
10:00 / 02.06.2024