Алмазбек Атамбоев суд жараёнида иштирок этишдан бош тортди
11 октябрда Қирғизистонда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича жараён суд залига собиқ президент Алмазбек Атамбоев етказила олинмагани сабабли кейинга қолдирилди. Бу ҳақда Қирғизистон бош прокуратурасида Kaktus.media нашрига маълум қилинган.
Таъкидланишича, Атамбоев тергов изолятори камерасидан чиқишдан бош тортган.
Батукаевнинг озод этилиши иши бўйича Атамбоев ва унга яқин бир неча киши айбланмоқда. Суд залига қолган айбланувчилар – Индира Жолдубаева, Абдухалим Раимжонов ва Қалибек Қачкиналиев етказилган.
“Таъкидлаш жоиз, қонунга кўра, жиноий ишнинг дастлабки тингланиши айбланувчининг илтимоси билан унинг иштирокисиз ўтказилиши мумкин. Бироқ айбланувчи Алмазбек Атамбоев бундай илтимос билдирмаган”, дейилган прокуратура хабарида.
Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревнинг айтишича, “Атамбоев ҳокимият унга таклиф этаётган бу ўйинда иштирок этишдан бош тортган”. “У ўзини айбдор деб ҳисобламайди”, деб айтган адвокат. Таъкидланишича, суд жараёни 14 октябрга қолдирилган.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024