Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған турк ҳарбийлари Сурияда нима қилаётганига изоҳ берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркиялик ҳарбийларнинг Суриядаги вазифаси нимадан иборат экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати терроризмга қарши етарлича кураш олиб бора олмайди.
Эрдўған Сурия президенти Башар Асад бошқарувидаги режим террорчиларга қарши тура олмаслиги, шу туфайли бу иш билан турк ҳарбийлари шуғулланишини таъкидлаган.
У шунингдек, Ғарб давлатларининг Туркия Сурияда «Тинчлик булоғи» амалиёти ўтказишига нисбатан билдираётган эътирозларига жавоб қайтарган.
Туркия раҳбари ҳеч ким Анқарага таҳдид қилиб, уни чекинтира олмаслигини эслатиб ўтган.
«Тинчлик булоғи» амалиёти
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрь куни Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди.
Туркияликлар етакчиси бу амалиётнинг асосий уч мақсадини келтирган: жанубий чегараларни террорчилардан тозалаш, Сурия ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва шу вақтгача Туркия ҳудудида яшаб келаётган суриялик қочқинларни жойлаштириш учун «хавфсиз ҳудуд» барпо этиш.
Шу кунларда Вашингтон Суриядан ўз ҳарбийларини олиб кетиши ҳақида эълон қилгач, Туркия авиацияси Суриянинг чегара ҳудудидаги Рас-ал-Айн ва бошқа шаҳарларига ҳаво зарбалари беришни бошлади. Сўнгги маълумотларга кўра, туркиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган курд ҳарбийлари сони 500 нафарга яқинни ташкил қилмоқда.
Сурия ҳукумати расмий Анқарани Сурия шимолида амалиёт бошлагани учун қораламоқда. Халқаро ҳамжамият Туркиядан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб этмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026