Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Туркиянинг авиазарбаси оқибатида 3 хорижий журналист ҳалок бўлди – ОАВ
Суриянинг Рас ал-Айн шаҳри яқинида машиналар карвонига Туркия ҳарбий самолётлари ҳужум қилиши оқибатида 3 нафар хорижий журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда курд манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Al Mayadeen телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 11 дан кўпроқ фуқаро ҳалок бўлган. Тиббий ходимлар маълумотларига кўра, қурбонлар сони жиддий ошиши мумкин, чунки бомбардимон вақтида 100 га яқин одам яраланган. Улардан баъзилари оғир аҳволда.
Автокарвон Суриянинг чегарадаги Қамишли шаҳридан шимолдаги Рас ал-Айнга йўналаётган бўлган.
Карвондаги автобус йўловчилари орасида хорижий оммавий ахборот воситаларининг журналистлари, жумладан, бир неча инглиз ва француз мухбирлари, маҳаллий ОАВ вакиллари бўлган. Улар суриялик курдлар ва турк кучлари ўртасида бораётган жанговар тўқнашувлар ҳудудига йўналаётган бўлганлар.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026