Ўзбекистонда ҳинд жангари фильмини суратга олиш ишлари бошланди
Ҳиндистоннинг энг йирик кинокомпанияларидан бири Panorama Studios Ўзбекистонда “Khuda Haafiz” (Тангри паноҳида асрасин) деб номланган романтик жангари фильмни суратга олишни бошлади.
Фильмга Фарук Кабир режиссёрлик қилмоқда. Ўзбекистонга суратга олиш ишларида иштирок этиш учун Ҳиндистондан 130 киши ва АҚШ, Россия ҳамда Европанинг бир қатор давлатларидан 30 киши келди.
Шунингдек, Ўзбекистондан фильмнинг суратга олинишида мингдан кўпроқ одам – актёрлар, техник ходимлар, оммавий саҳналар иштирокчилари жалб қилинади.
Фильмнинг Ўзбекистонда суратга олиш бюджети 1 млн долларга яқинни ташкил қилиши кутилмоқда. Фильм Тошкентда ва Хивада суратга олинади, кейинги суратга олиш ишлари Ҳиндистонда давом эттирилади.
“Биз Ўзбекистонда фильм суратга олаётганимиздан мамнунмиз. Бу биз учун нафақат бу ерда ишлаш, балки мамлакатингиз билан яқиндан танишиш учун имкониятдир. Давлатингиз раҳбарияти кинотуризм соҳасига ҳозирда қатта эътибор қаратмоқда. Яқинда бутун дунё мамлакатингизда суратга олиш учун ноёб жойлар борлигидан хабар топади, боз устига 2020 йилдан Ўзбекистонда “rebate” тизими йўлга қўйилади. Ишончим комил, шундан кейин сизга кўплаб хорижий, айниқса ҳинд кинокомпаниялари оқиб келади”, деб айтган фильм продюсери Сатиш Шарма.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024