Олмазорда ёш боланинг гугурт ўйнаши ёнғинга сабаб бўлди
2019 йилнинг 13 октябрь куни соат 12:29да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Охунбобоев маҳалласи Мойариқ 2-тор кўчаси 30-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:54да ўраб олиниб, соат 13:07да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ертўласининг 40 кв. метр майдонда шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 300 кв. метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби - назоратсиз қолдирилган ёш боланинг гугурт ўйнаши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.