Қозоғистонда мамлакатдан қорамол олиб чиқиш тақиқланди
Қозоғистонда мамлакатдан 6 ойга йирик ва кичик шохли қорамолни олиб чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ва молия вазирликларининг қўшма буйруғида айтилган.
Жумладан, 22 октябрдан кучга кирадиган тақиқлов йирик шохли қорамол, бир ёшга тўлмаган ва бир ёшдан катта урғочи бузоқлар, сигирлар, қўй ва эчкиларни олиб чиқишга қарши киритилган.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигига Евросиё иқтисодий комиссиясига буйруқни бажариш бўйича чораларни қўллаш ҳақида хабар бериши топширилган.
Аввалроқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистонда фермерликни тиклаш дастури бўйича чорва сотиб олишга кам фоизли кредитлар берилаётгани ва ўзбекистонлик фермерлар Қозоғистонда болали сигирларни фаол сотиб олаётгани маълум қилинган.
Таъкидланганидек, бу ҳолат Қозоғистондаги чорвачиликка салбий таъсир қилиши мумкин, чунки сигирларнинг оммавий олиб чиқилиши туфайли Қозоғистон келгусида гўшт бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлай олмайди.
Мавзуга оид
20:54
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024