Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Туркий кенгашнинг Бокудаги саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қабул қилди.
Учрашув аввалида Венгрия ҳукумати раҳбари Президентимизни Ўзбекистоннинг кенгашга қўшилгани билан самимий табриклади. Ушбу ташкилот доирасида ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги шериклик истиқболлари кўриб чиқилди.
Амалий ҳамкорликка оид, аввало қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, саноат, фармацевтика, туризм ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суришда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиясининг учрашувларини мунтазам ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро аҳамиятга молик, жумладан Ўзбекистон-ЕИ йўналишидаги шерикликнинг долзарб масалари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
10:29 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: Орбан Украина бўйича ЕИ янги стратегиясини талаб қилмоқда
14:26 / 06.11.2024
Виктор Орбан «Туркий дунё олий ордени» билан мукофотланди
13:01 / 06.11.2024
Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди
11:50 / 04.11.2024