Жамият | 08:22 / 15.10.2019
20260
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик муҳожир ҳақида расмий маълумот берди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 13 октябрь куни Ленинград области Виборг туманида чўпон бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси С.А.нинг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид