Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда талаба нинзялар тарихи бўйича имтиҳонда бўм-бўш варақни топшириб энг юқори баҳони олди
Миэ университетининг тарих факультетида ўқийдиган 19 ёшли Эйми Хага имтиҳонда бўм-бўш варақни топшириб энг юқори баҳони олди. Талабаларга Ига-Уэнодаги нинзялар музейига қилинган саёҳат асосида иншо ёзиш топширилганди.
Аслида Хага иншо ёзди, фақат ижодий ёндашган ҳолда иншони кўринмас сиёҳда ёзди. Бу усул «абуридаси» деб аталади ва нинзялар махфий ёзишмаларда ушбу усулдан фойдаланишган.
Эйми сиёҳни қадимий рецепт бўйича соя донларидан тайёрлади. У донларни бир неча соат сувда ивитди, сўнгра уларни эзиб майдалади ва сув билан аралаштирди. Сиёҳни тайёрлаш учун у 10 соат вақт сарфлади.
«Мен бу ҳақда китобларда ўқигандим. Бу ғоя ҳеч кимнинг миясига келмайди деб умид қилгандим. Профессор ишга ижодий ёндашганлар юқори баҳо олишини айтганидан сўнг иншони ана шу усулда ёзишга қарор қилдим», дейди Эйми.
Профессор Юдзи Ямада талабанинг оппоқ варақни топширганидан ажабланган. Иншо ахлат челагига улоқтирилмаслиги учун Эйми варақни оловга тутиш кераклиги тўғрисида белги қолдирган.
Профессор варақни газ плитасига тутиб кўрганида унда ёзувлар пайдо бўлган ва у талабага ҳеч иккиланмай энг юқори баҳони қўйган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026