Жамият | 08:39 / 16.10.2019
48123
2 дақиқада ўқилади

Чилонзорда икки яшар бола 4-қаватдан тушиб кетди

Иллюстратив фото

13 октябрь куни соат 11:13да 102 рақамига хабар келиб тушган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ маълумотида.

Унга кўра, Чилонзор туманида 2 ёшли М.М. ётоқхонада қаровсиз қолдирилганида, бола каравотга чиқиб, дераза токчасига ўтиб олган. Дераза эса очиқ бўлган ва бола 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. Натижада болага етган тан шикастлари сабабли, у ҳаётдан кўз юмган.

“Ҳурматли ота-оналар, сизлардан ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирмасликни сўраймиз. Шунингдек, болалар чиқиб олиши осон бўлган мебель, стул ва бошқа буюмларни деразага зичлаб жойлаштирманг. Москит тўрларининг мустаҳкамлигига ишониб қолманг – уларнинг аксарияти боланинг оғирлигига бардош берадиган даражада мустаҳкам эмас. Кўплар хонадон балконида баландлиги дераза токчасигача етадиган тахталар ўрнатишади. Бу ҳам бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун сизларга деразалар ортига панжаралар ўрнатишни ҳамда ойналарга мустаҳкам болалар чеклагичларини ўрнатишни тавсия этамиз”, - дейилади ИИББ маълумотида.   

Мавзуга оид