Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирини танқид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маасни нопрофессионалликда айблади. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Маас Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти сабабли Анқарага қурол экспорти чекланишини айтгандан кейин Эрдўған унинг номига кескин танқид билдирган. Жумладан, Туркия етакчиси Маасни “ҳаваскор” деб атаган.
“Агар у сиёсатда бирор нарса тушунганда, бундай гапирмаган бўларди”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президенти Германиянинг қурол экспортини чеклаш режасини қоралаган.
“Шунда немис ташқи ишлар вазири – меъёр тушунчаси бўлмаган бир инсон келиб, “Туркияга қурол сотмаймиз”, деб айтмоқда. Бу энди ҳаддан ташқари”, деб айтган Эрдўған ва бундай сиёсатдан Туркия эмас, балки Маас ва Германия ютқазишини қўшимча қилган.
Эрдўған 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчи партияси ва ИШИДга қарши қаратилган ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилди. Ўша куниёқ турк ҳарбий авиацияси Суриянинг чегарадаги бир қатор шаҳарларига зарбалар берган, сўнгра амалиётнинг қуруқликдаги қисми бошланган. Бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар Туркиянинг ушбу амалиётини қоралаган. Шунингдек, АҚШ ва Европанинг бир қатор давлатлари Анқарага қарши санкциялар киритишини эълон қилган.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022