Жаҳон | 07:33 / 16.10.2019
5007
1 дақиқада ўқилади

Мексикада армия патрулига ҳужум қилиниши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди 

Фото: AP Photo / Rashide Frias

Мексиканинг Герреро штатида армия бўлинмаси қуролланган гуруҳ ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида бир аскар ва 14 фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда штат мудофаа вазирлиги вакили Роберто Альварес хабар қилди. 

Маълумотларга кўра, воқеа жойида Мексика бош прокурори Хорхе Баррила иш олиб борган.  

Бундан бир кун аввал ҳам Мексиканинг Мичоакан штатида полиция конвойига ҳужум қилиниши оқибатида 14 полициячи ҳалок бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарлик “Халиско янги авлоди” наркокартели аъзолари зиммасига юкланмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид