Спорт | 09:17 / 16.10.2019
5583
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ўзида ўтадиган Осиё чемпионатига жанубий кореялик спортчиларни таклиф қилди 

Фото: РИА Новости

Пхеньян Шимолий Кореяда ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Корея спортчиларини таклиф этди. Бу ҳақда KBS нашри хабар берди.  

Дастлабки маълумотларга кўра, Жанубий Кореядан Шимолга 70 киши, жумладан журналистлар ва тиббий ходимлар боради. 

Маълум қилинишича, жанубий кореялик спортчилар Шимолий Кореяга Пекин орқали жўнайдилар. 

Мусобақа Пхеньянда 20-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид