20:19 / 16.10.2019
0
5694

Сирдарё вилоятида хорижга чиқиш паспортларини бериш пунктлари кўпайди

Сирдарё вилоятининг Янгиер ва Бахт шаҳарлари, Мирзаобод туманида хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш бўйича қўшимча йиғиш пунктлари очилди. Шу вақтга қадар, бундай пункт Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБда фаолият юритаётган эди.  

Бугунги кунга келиб Сирдарё вилоятида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктлари қуйидаги тарзда тақсимланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда: 

Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБда 
-  Гулистон шаҳар ва Гулистон тумани аҳолисига
 
Сирдарё тумани Бахт шаҳар ИИБ МваФРБда 
-  Сирдарё тумани, Сайхунобод тумани ва Бахт шаҳри аҳолисига
 
Янгиер шаҳар ИИБ МваФРБда 
- Янгиер, Ширин шаҳарлари ва Ховос, Боёвут туманлари аҳолисига
 
Мирзаобод туман ИИБ МваФРБда 
- Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари аҳолисига
 
Маълум қилинишича, жорий йил охиригача вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБларида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктлари очилиши режалаштирилган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top