«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Кўринмас меҳнат. Самарқандлик электр энергия ходимлар қандай ишламоқда?
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам электр энергетика соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада яхшилаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилда жами 340,1 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 169 та трансформатор пунктида янги қурилиш ва реконструкциялаш ишлари бажарилди. Олиб борилган бундай амалий ҳаракатлар натижасида Самарқанд вилоятининг бир қатор туман ва маҳаллаларида электр энергиясини етказиб бериш яхшиланди.
Бундан ташқари, бутун республикамиз бўйлаб давом этаётган «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» давлат дастурлари асосида вилоятда жорий йилда жами 113,5 км электр узатиш тармоғи ва 50 дона трансформатор пункти реконструкция ва модернизация қилинди.
«Фаолиятимиз киши кўзига кўринмагани билан худди ҳарбийларнинг вазифасига ўхшайди. Чунки биз, электр энергия соҳаси ходимлари сифатида белгиланган вазифаларни маъсулият ва тажрибага суянган ҳолда сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиламиз.
Биргина мисол: Самарқанд шаҳри кўплаб халқаро анжуман ва фестивалларга мезбонлик қилади. Бу эса, ўз навбатида, соҳа ходимлари фаолиятига ҳам маъсулиятли вазифаларни юклайдики, бўлиб ўтаётган бу каби тадбирларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш ўзига хос машаққат талаб қилади. Жорий йил 26-30 август кунлари бўлиб ўтган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтишида самарқандлик электр энергияси ходимларининг муносиб ҳиссаси бор»,– дейди «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ техник директор ўринбосари Элдор Мамасолиев. Маълумот учун «Шарқ тароналари» фестивали давомида 4 миллион 800 кВт элект энергияси сарфланган.
Куз-қишки мавсумига пухта ҳозирлик кўрмасдан, ижобий натижага эришиш қийин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъмирлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят миқиёсида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 0,4-110 кВли 2813,8 км узунликда ҳаво электр узатиш тармоқлари мукаммал, 755 дона трансформатор пункти эса тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Бугун жойларда тизимдаги электр узатиш тармоқлари ва иншоотларнинг 50 маънан ва жисмонан эскирган. Бу эса айниқса куз қиш мавсумида кўплаб аварияларга сабаб бўлади. Сизу биз чароғон хонадонимизда ўтирган маҳал деярли ҳар куни навбатчилик қисмлари қаердадир созлаш ишларини амалга ошираётган бўлади. Шу сабабдан ҳам бугунги кунда соҳадаги энг долзарб масала мавжуд тармоқларни янгилаш бўлиб турибди. Бу ишларга ҳар йили миллиардлаб маблағ сарфланмоқда.
Эскирган тармоқлар, ҳаттоки намгарчилик вақтида оддий дарахт шохига тегиб турган электр сими ҳам катта миқдорда энергия йўқотилишига сабаб бўлишини кўпчилик билмаса керак.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги «Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида»ги қарорига асосан, жорий йилда Самарқанд шаҳрида 10 та кўчаларни реконструкция-модернизация қилиш доирасида электр энергия таъминотини яхшилаш режалаштирилган.
Айни кунларда Самарқанд шаҳрининг Гулобод, Афросиёб, У.Жўрақулов, Рудакий, Ибн Сино кўчалари ҳамда Самарқанд туманида барпо этилаётган «Самарқанд сити» атрофидаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган (ЭЭИХО ва НҚА) тизимини кенг жорий қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳам айни кунларда 0,4 кВ тармоқдаги истеъмолчиларнинг мазкур тизимга улаш ишлари бажарилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024