Жаҳон | 22:35 / 17.10.2019
6900
2 дақиқада ўқилади

Каталония етакчиси мустақиллик бўйича янги референдум ўтказиш зарурлигини айтди

Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди. У фуқароларни тақиқ ва таҳдидлар билан ўзларини чўчитишларига йўл бермасликка чақирган.
        
2017 йил 1 октябрда Каталония мустақиллиги бўйича ўтган референдумда мустақиллик учун 90 фоиз овоз берилган. Испания ҳукумати эса референдумни ноқонуний деб топганди. 

Жорий йилнинг 14 октябрда Каталониянинг ушбу референдум ўтказилишига алоқадор бўлган 12 собиқ мансабдор шахси 9 йилдан 13 йилгача, умумий ҳисобда 100 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу кундан бошлаб мухториятнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Барселонада Испания сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланган. Каталониянинг собиқ раҳбари, Бельгияга қочиб кетган Карлес Пучдемон Испания судининг қарорини қоралаб, уни “расвогарчилик” деб атаган ва бунга “ҳар қачонгидан кучлироқ жавоб бериш”га чақирган.

“Улар мустақиллик ҳақидаги овоз бериш қутилари учун бизни 100 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилар эканлар, жавоб аёндир: биз буни яна қилишимиз даркор... Ушбу парламент ваколати муддати давомида [2022 йил бошида якунланади] биз ўз тақдиримизни ўзимиз белгилашимизни амалга ошириш учун курашаман”, деб айтган Торра.

Аввалроқ Торра Барселонадаги тартибсизликларни қоралаб, осойишта намойиш ўтказишга чақирган эди.  

Мавзуга оид