Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония компаниялари Ўзбекистон газ узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасида иштирок этади
Япония компаниялари “Ўзбекистон Республикаси газ узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси”да иштирок этади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ ахборот хизмати хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Япониянинг Itochu Corporation ва Marubeni Corporation каби етакчи компаниялари “Диспетчерлик маркази, мониторинг ва газ инфратузилмаси объектларини бошқаришни (SCADA) жорий этиш билан Ўзбекистон Республикасида газ узатиш тизимини модернизациялаш” лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш борасида қизиқиш билдиргани муносабати билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан икки босқичда амалга оширилиши кўзда тутилаётган “Ўзбекистон Республикаси газ узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси” тақдимоти ўтказилди. Япония компаниялари лойиҳанинг Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган биринчи босқичини амалга ошириш бўйича халқаро тендерда иштирок этиш истагида эканликларини, лойиҳанинг иккинчи босқичида эса Япониянинг имтиёзли молиялаштиришини жалб этиш билан қатнашиш фикрида эканликларини билдирдилар. Шунингдек, учрашувда лойиҳанинг иккинчи босқичини ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар жорий йилнинг ноябрь ойида Япония компаниялари иштирокида лойиҳанинг иккинчи босқичини молиялаштириш ва амалга оширишни батафсил муҳокама қилиш мақсадида ишчи гуруҳлар ўртасида қўшимча учрашувлар ташкил этишга келишиб олдилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026