30 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
Бугунги кунда мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқилишига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Аммо айрим шахслар томонидан республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.
Ана шундай ҳолатларнинг бир нечтаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси чегара божхона постлари томонидан аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Ш.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, фуқаро Ш.И. эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 19700 АҚШ долларини мамлакатимиздан яширинча олиб чиқишга бўлган уриниши ўз вақтида аниқланди.
Яна бир ҳолатда “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни давлатга ўтиш мақсадида ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Т.Б. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги кийимлари орасига йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маьлум қилинмаган 7 200 АҚШ доллар нақд хорижий валюталари яширилганлиги аниқланди.
Шунингдек, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаро М.Ш. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Текширув жараёнида ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан, 3550 АҚШ доллари нақд хорижий валюталарини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниши фош қилинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024