Жамият | 12:40 / 18.10.2019
13701
2 дақиқада ўқилади

«Банк ва молия соҳаси ходимлари куни»ни белгилаш таклиф этилди 

Фото: Dreamstime

Ўзбекистонда “Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилаш таклиф этилди. Бу ҳақдаги тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилган.

Қайд этилишича, кўпгина мамлакатларда ҳар бир оммавий касб турлари учун касб байрамларини (кунларини) белгилаш (ва нишонлаш) анъанаси мавжуд.

“Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам аксарият касб эгалари учун йилнинг маълум кунлари (саналари) касб байрами сифатида нишонланади. Ҳозирда юртимизда банк ва молия соҳасида кўплаб ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳа ходимларини ўзаро жипслигини таъминлаш, ўз касбига бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда ҳам банк ва молия соҳаси ходимлари учун махсус касб байрамини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди (изоҳ - бу кун расмий дам олиш куни бўлмайди)”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Билдирилишича, Қозоғистонда 15 ноябрь (миллий валюта қабул қилинган кун) - Қозоғистон Республикаси молия соҳаси ходимлари куни; Россияда 2 декабрь - Россия банк ходими куни; Қирғизистонда 10 май - Қирғизистон банк ходими куни; Молдовада 4 июнь (Молдова Миллий банки ташкил этилган кун) - Молдова банк ходими куни сифатида белгиланган.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ҳам “Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилашни таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.

Мавзуга оид