Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода электр тармоғидаги ортиқча юкланиш ёнғинга сабаб бўлди
Бухорода электр тармоғидаги ортиқча юкланиш ёнғинга сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилади.
2019 йилнинг 16 октябрь куни соат 10:40да Бухоро вилояти Бухоро тумани С.Айний кўчасида яшовчи фуқаро М.Қ.нинг уйида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига тўртта ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 6 дақиқада етиб борган. Ёнғин соат 11:00да ўраб олиниб, соат 11:55да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 95 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 145 кв. метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби - электр тармоғида ортиқча кучланиш. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026