Назарбоевнинг набираси Лондонда полициячини тишлаб олгани учун бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси, 28 ёшли Ойсултон Назарбоев Буюк Британияда Лондон шаҳри полициячисига ҳужум қилгани учун бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди.
"Би-би-си"нинг хабар беришича, у гиёҳванд модда таъсири остида полициячиларга қаршилик кўрсатган, улардан бирини уриб, қўлини тишлаб олган.
Нашрнинг ёзишича, ҳукмга кўра, унга 18 ойлик синов муддати берилган, гиёҳвандликка ружу қўйишдан даволанишда давом этиши лозим, шунингдек, ижтимоий меҳнат қилиши ва жарима тўлаши керак. Агарда синов муддати давомида қонунни бузса, қамоқ жазоси шартлидан ҳақиқийга айланади.
Қозоғистон собиқ раҳбарининг набираси 140 соатлик ижтимоий меҳнатга жалб этилади. Гиёҳвандликка ружу қўйишдан даволаниш бўйича 20та мажбурий сессияга қатнашади ҳамда минг фунт жарима ва етказилган зарарни қоплаш учун 5 минг фунт тўлайди.
Мавзуга оид
22:34 / 25.03.2021
Нурсултон Назарбоев набирасининг ўлими сабаби маълум қилинди
16:10 / 16.08.2020
Нурсултон Назарбоевнинг набираси Лондонда вафот этди
16:12 / 13.02.2020
Назарбоевнинг набираси Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради
22:25 / 24.09.2019