Халқаро ҳуқуқшунос: «Ислоҳотлар тўхтамай давом этиши керак»
Бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган «English Law Day in Tashkent» («Тошкентда инглиз ҳуқуқи») халқаро конференциясининг иккинчи куни ўтказилди.
Fieldfisher халқаро юридик фирмаси ҳамкори Нодир Сидиқов Kun.uz мухбирига интервью берди.
«Инглиз ҳуқуқини капитал бозорида, икки томонлама иқтисодий битимларда қўллаш масаласининг бир неча усуллари мавжуд. Конвергация усули билан бўлар балки. Масалан, пойтахтда халқаро иқтисодий марказ ташкил қилинар. Яна бир усули - эркин иқтисодий зонада жойлашган тадбиркорларга инглиз ҳуқуқини қўллашга рухсат беришдир. Инглиз ҳуқуқини бу соҳада ишлатиш жуда ҳам қулайдир. Биз ислоҳотларни тўхтатмаслигимиз керак. Бу йўлдан Германия ва Франция каби давлатлар ҳам ўтган. Улар бу тизимни кўриб, яхши томонларини олишган ва ўзларига киритишган. Бу бўйича нафақат қонунларни ишлаб чиқиш, балки юридик мутахассисларга тренинглар ўтиш, одамларга тушунтириш керак. Бунинг энг асосий сабаби – инвестиция киритишдир. Бу инвесторларга қулайлик яратиш бўлади. Уларнинг олдида бу яна битта тўсиқни олиш бўлади. Бу тизим қандай контракт тузилади, қандай ишлар олиб борилади – ҳаммасини тартибга солади.
Бизнинг мамлакатга татбиқ қилиниши мумкин бўлган қулай нормалар мавжуд. Масалан, компания ташкил қилиш шартлари. Устав ёки таъсис шартномалари аниқ формати бўлиб, унда чапга ўнгга юра олмайсиз. Инглиз ҳуқуқида эса компания тузиш бўйича шартномадаги шартлар жуда эркин. Масалан, дастлабки икки йилда мен дивиденд оламан, чунки мен кўпроқ пул тикяпман, дейиши мумкин. Бизда эса унақа эркин қоидалар йўқ», – дейди халқаро юридик фирма вакили.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:50 / 07.08.2024
Ўзбошимча эгалланган ер қандай қонунийлаштирилади? Янги қонун бўйича мутахассис билан суҳбат
09:43 / 24.07.2024
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда
18:02 / 11.07.2024