Жамият | 11:44 / 18.10.2019
4735
3 дақиқада ўқилади

Яшнобод ва Олмазорда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади

Фото: Сергей Мальгавко

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманлари айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. “Тoshkent shahar ЕТК” АЖ матбуот хизмати бу борада расмий маълумот билан чиқди.
 
Қайд этилишича, бугун, 18 октябрь куни, соат 09:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Яшнобод туманининг баъзи ҳудудларида, яъни “Тўйтепа”, “Иқбол”, “Авиасозлар”, “Дўстлик” ва “Фидойилар” маҳалларидаги аҳоли турар жой биноларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Туманнинг С.Азимова кўчасидаги 802-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилаётганлиги сабабли соат 9:00 дан 17:00 гача вақтинча электр энергиясидан узилиш бўлади.

Яшнобод туман “Иқбол” маҳалласидаги 2262-сонли трансформатор пунктига қарашли “Қурувчилар”, “Саодат”, “Мулойим” ва “Чарос” кўчаларида юқори кучланишли ҳаво тармоғи ишлари ВЛ-0,4 СИП таъмирдан чиқарилиши сабабли ишларни хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча 10:00 дан 17:00 гача ўчирилади.

“Авиасозлар” маҳалласига қарашли “Лисунова” мавзесининг “Дўстлик” ва “Бирлашган” маҳаллаларида жойлашган “Паркент” кўчасидаги ҳамда “Фидоийлар” маҳалласининг 56-ҳарбийлар шаҳарчасида ВЛ-0,4 юқори кучланишли ҳаво линиясида темир бетон устун қулаганлиги сабабли ишларни хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча 11:00 дан 17:00 гача ўчирилади.

Шунингдек, бугун соат 14:30 дан 15:30 га қадар Олмазор туманининг “Сағбон”, “Бобожонова”, “Қизилқўшин”, “З.Бобохонов”, “Чувалачи”, “С.Маҳмудова” маҳалларидаги аҳоли турар жой биноларида, ҳамда “Себзор” мавзесидаги айрим дўконларда электр энергиясидан вақтинчалик узилиш бўлади.

Асосий магистрал йуналишидаги юқори кучланишли ВЛ 6 кВ кабель ҳаво линиясида кабель линиялари алмаштирилиши сабабли вақтинча ўчирилади. 
 
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид