Жаҳон | 20:11 / 19.10.2019
10420
2 дақиқада ўқилади

Forbes дунёнинг энг яхши иш берувчилари рейтингини тақдим этди

Рейтинг минтақавий тадқиқот ва сўровнома асосида тузилди. Гап ҳар йили тузиладиган Global 2000: The World’s Best Employers ҳақида кетмоқда. 

Forbes талқинига кўра, дунёнинг энг яхши иш берувчилари рўйхатидан жами 500 та компания жой олган. Google’га тегишли бўлган Alphabet уч йилдан буён рейтингда биринчи ўринни эгалламоқда. Ундан кейинги ўринда эса Microsoft жойлашган. Жорий йилда IBM томонидан 34 миллиард долларга харид қилинган очиқ дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси Red Hat илк бор учинчи ўриндан жой олди. 

Рейтингнинг тўртинчи ўрнида Apple компанияси қайд этилди. Германиянинг софтвер гиганти SAP 43 ўринга кўтарилди ва бешинчи ўриндан жой эгаллади. Costco Wholesale, Contemporary Amperex Technology, Cisco Systems компаниялари мос равишда рейтингнинг 6,7,8-ўринларида қайд этилди. Финляндиянинг ёқилғи ва газ соҳасида фаолият юритувчи Neste компанияси 9-, АҚШнинг Amazon компанияси эса 10-ўриндан жой олди.

Дастлабки илк ўринларни технологик компаниялар эгаллаган бўлса-да, рўйхатдаги ташкилотлар орасида молия ва банк компаниялари кўп. Масалан, рейтингдан 52 та минтақавий банк жой олган. 

Қандай ҳисобланган?

Рейтингга Forbes’га май ойида тақдим этилган Global 2000 рўйхати асос бўлган. Унга дунёнинг 2000 та йирик оммавий компаниялари кирган. Рейтингни тузувчилар ана шу ташкилотлардаги 1,4 миллион ходим ўртасида сўровнома ўтказиб, иш берувчиларни баҳолашни сўрашган. 

Мавзуга оид