Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Сўнгги йилларда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби электр энергетикасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда электр энергетикаси тизимига оид ҳамда соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган қатор фармон, қарорлар бунинг яққол далилидир.


Ушбу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида 18 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида электр таъминоти корхонасининг янги, 2 қаватли замонавий биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Натижада, Хива тумани ва Хива шаҳри аҳолиси учун электр энергетикаси таъминоти янада яхшиланиб, малакали мутахассислар томонидан истеъмолчиларга энг замонавий технологиялар асосида инновацион хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.


Бинонинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Р.Райимов, «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ директори М.Базаримбетов қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.

«Хива туман ва шаҳар электр тармоқлари» корхонаси тасарруфида 11 минг км электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, истеъмолчилар сони 46 мингдан ошади. Табиийки, электр энергиясини аҳолига узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун электр тармоқларини тизимли равишда янгилаш ва реконструкция қилиш керак бўлади. Шу мақсадда 2019 йилнинг 9 ойи давомида 351 трансформатор пунктлари реконструкция қилинди. Истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш, мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ҳамда аҳолига замонавий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилди», - дейди «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ директори М.Базаримбетов.

Замонавий бино барча қулайликка эга бўлиб, сўнгги русумдаги техникалар билан таъминланган. Рўйхатга олиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида мониторлар ҳамда юқори тезликда ишловчи интернет, фуқаролар қабулхонаси ва корхона юристконсулти, диспетчерлик хонаси ва ходимлар учун ошхона мавжуд.





Бинонинг очилиш маросимида қатнашганлар унда яратилган шароитлар, мавжуд техник ва технологик ускуналари билан танишдилар.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
08:33 / 18.05.2026
“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
15:00 / 02.07.2025