Янги энергетика: Буюк Британия шамол йўлида кўмир, нефть ва газдан воз кечмоқда
Буюк Британия асосий эътиборни шамол энергиясига қаратди ва адашмади. Денгиз ичида ва қуруқликда шамол электр станциялари ҳасад қиларли тарзда кўпаймоқда.
Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида Буюк Британия қайта тикланмайдиган манбалардан олинадиган электр энергиясининг улушини қисқартириш томонга ишонч билан ҳаракат қилмоқда.
Кўмир конлари ва иссиқликнинг ана шу турида ишлайдиган иссиқлик электр станциялари ҳамма жойда ёпилмоқда. 2025 йилга бориб, мамлакатда улардан сўнггиларини ёпиш режалаштирилган. Мамлакат атмосферага чиқарилувчи иссиқлик газлари чиқиндиларини қисқартириб, ўзини тоза яшил энергия билан таъминлашга интилмоқда, деб ёзади Travelask.ru.
Британия энергетика соҳаси вакилларининг навбатдаги ҳисоботида Буюк Британия учун ўта муҳим ҳодиса тилга олинган. Жорий йилнинг учинчи чораги давомида мамлакат ўз тарихида илк марта анъанавий манбаларга қараганда тикланувчи манбалардан кўпроқ электр энергиясини ишлаб чиқарган. Бу Буюк Британия энергетикаси ривожланишнинг янги босқичига ҳали чиқмаган бўлса-да, дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг бари интиладиган фаолиятнинг прогрессив моделига жуда яқин эканини англатади.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги икки ой ичида мамлакат жами электр энергиясининг 40 фоизи муқобил манбалардан олинган. Қазиб олинувчи ёқилғи ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 39 фоизи учун ёқилган. Тадқиқотчилар 10 йил аввал бу кўрсаткич қарийб 80 фоизни ташкил этганини қайд этишмоқда. Қолган 21 фоизи АЭСлардан олинган ва атом энергетикаси Британия ҳисоботларида на унисига, на бунисига киритилади.
Мамлакат учун атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган энергиянинг асосий манбалари шамол, қуёш энергияси, гидротехник қурилмалар энергияси, шунингдек, ўсимлик хом-ашёсини ёқишдан олинадиган биоэнергияси саналади. Гарчи ўсимликлар тикланувчи ресурс саналса ҳам, британиялик экспертлар уни бутунлай яшил энергетика қаторига киритишмайди.
Буюк Британия асосий эътиборни шамол энергиясига қаратди ва адашмади. Денгиз ичида ва қуруқликда шамол электр станциялари ҳасад қиларли тарзда кўпаймоқда. Уларни ўрнатиш нархи эса аста-секин пасаймоқда. Бу ҳукуматга яқин келажакда энергиянинг катта қисмини шамолдан олиш имконини беради. Нархнинг тушиши шамол электр станциялари янада кўпроқ қуришга сабаб бўлади. Бу каби қурилмаларнинг катта миқдори мамлакат шимоли Шотландия ҳудудидаги денгизда ҳамда унинг қирғоқларида жойлашган.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024