Жаҳон | 20:57 / 20.10.2019
8391
1 дақиқада ўқилади

Конгодаги автоҳалокат 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди 

Конгода 20 октябрда юз берган автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди, 57 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда eNCA телекомпанияси хабар берди. 

Таъкидланишича, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Шундан кейин автобус салонида ёнғин бошланган. Воқеага тезликнинг ошириб юборилиши сабаб бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси пойтахт Киншасадан 150 км узоқликда юз берган. Лиқ тўла автобус Луфу шаҳрига йўналаётган бўлган.

Жароҳатланганлар воқеа юз берган жойдан 20 км узоқликдаги шифохонага етказилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, уларда мавжуд дори-дармон ва тиббий воситалар барча жароҳатланганларга етмайди.

Конгода 18 октябрда ҳам юк машинаси иштирокида автоҳалокат юз берган. Унда 11 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид