Пўлат Бобожонов Жанубий Кореяга жўнаб кетди
Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги вазирлик делегацияси Жанубий Кореянинг Миллий полиция агентлиги томонидан ташкил этилаётган II Халқаро полиция саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Мазкур саммит турли давлатлар ички ишлар органлари ва полициясининг трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинмоқда.
«30 дан ортиқ хорижий давлатнинг 100 дан зиёд вакили тадбирда иштирок этиш истагини билдирган», — дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Саммит жараёнида Ўзбекистон ИИВ делегациясининг Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Мин Габ Рёнг билан учрашуви, Korea Police world Expo 2019 анъанавий кўргазмасига ташрифи ҳамда Кореянинг туристик полицияси фаолиятини ўрганиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:16 / 06.02.2024
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
10:26 / 03.12.2023
Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди
10:03 / 15.09.2023