Жаҳон | 08:20 / 20.10.2019
19596
1 дақиқада ўқилади

Қўнишсиз амалга оширилган энг узоқ давом этувчи рейс рекорди янгиланди 

Фото: TASS/Zuma

Австралиянинг Qantas Airlines авиакомпанияси самолёти йўловчи парвозлари тарихида қўнишсиз амалга оширилган энг узоқ давом этувчи рейсни бажарди. 

FlightAware порталининг ёзишича, Сиднейдан Нью-Йоркка рейс амалга оширган Boeing 787-9 самолёти 19 соат 14 дақиқа қўнишсиз учган. Йўловчи самолёти ҳавода 16 минг 309 км масофани учиб ўтиб, белгиланган манзилга режалаштирилгандан 37 дақиқа кеч келган.

Таъкидланишича, бундай узоқ давом этган рейс давомида йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳолати ортидан шифокорлар кузатиб боришган. Авиакомпания ўз мижозларига таблетка кўринишидаги мелатонин, хавотирни босувчи ва қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнакларни имитация қилувчи восита бўлган махсус тўпламни таклиф қилган. 

Аввалги қўнишсиз амалга оширилган энг узоқ рейс 2018 йил октябрда Singapore Airlines авиакомпаниясининг Сингапурдан Нью-Йоркка парвози ҳисобланган. Airbus A350-900ULR самолёти икки шаҳар ўртасидаги масофани 17 соат 53 дақиқада учиб ўтган.

Мавзуга оид