Спорт | 12:05 / 20.10.2019
13717
1 дақиқада ўқилади

Россиялик собиқ теннисчи Александр Волков вафот этди

Фото: Twitter

Собиқ иттифоқ ва Россиянинг собиқ теннисчиси Александр Волков 52 ёшида вафот этди. Спортчининг вафоти сабабига аниқлик киритилмаган.

Волковнинг ўлими ҳақида Россия теннис федерацияси вице-президенти Евгений Кафельников твиттерда маълум қилган.

“Бунга ишониш қийин! Мен сенинг қувноқ табассумингни ва Дэвис кубогида терма жамоа учун ўйинларимизни ҳамиша ёдда тутаман. Охиратинг обод бўлсин, дўстим”, деб ёзган Кафельников.

Волков Профессионал теннисчилар уюшмасининг учта турнири, жумладан 1994 йилги Кремль кубоги ғолиби ҳисобланади. 

Россия терма жамоаси сафида икки марта (1994, 1995 йиллар) Дэвис кубоги финалига чиққан, 1998 йилда эса фаолиятини якунлаган.

2002 йилдан бошлаб Россия терма жамоасининг мураббийи бўлиб ишлаган. 2007 йилгача таниқли теннисчи, АҚШ ва Австралия очиқ чемпионатлари ғолиби Марат Сафинга мураббийлик қилган.

Мавзуга оид