Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
Galbot Robotics компанияси X ижтимоий тармоғида инсон билан реал вақтда ўйин пайтида теннис тўпларини 96 фоиз аниқлик билан қайтарган ҳуманоид робот акс этган видеони эълон қилди. Намойиш Пекин университети тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган LATENT тизими ишини кўрсатди.
Фото: Galbot Robotics
Тизим инсонсимон Unitree G1 роботи устида синовдан ўтказилди. У тез учувчи тўпларга жавоб қайтариш, корт бўйлаб ҳаракатланиш ва рақиб билан ўйин алмашинувини давом эттириш қобилиятини намоён қилди.
“Илк бор ҳуманоид робот миллисекунд даражасида реакция, аниқ зарбалар ва бутун тананинг табиий ҳаракатлари билан юқори динамикали, узоқ давом этувчи теннис ўйин алмашинувларини олиб боришга қодир бўлди”, — дейилади Galbot хабарида.
🎾Your humanoid tennis player is here!🤖
— Galbot (@GalbotRobotics) March 16, 2026
Introducing LATENT (Learning Athletic Humanoid Tennis Skills from Imperfect Human Motion Data) — the world’s first real-time whole-body planning and control algorithm for athletic humanoid tennis.
For the first time, a humanoid robot can… pic.twitter.com/gCi38wxHVQ
Роботларни спорт кўникмаларига ўргатишдаги асосий муаммолардан бири — инсон ҳаракатлари ҳақидаги аниқ маълумотлар етишмаслигидир. Бу айниқса теннисда долзарб, чунки ўйинчилар катта масофаларни босиб ўтади, тўп тезлиги секундига 30 метргача етиши мумкин, ракетканинг тўп билан контакти эса атиги бир неча миллисекунд давом этади. Бу муаммони ҳал қилиш учун тадқиқотчилар тўлиқ ўйинларни ёзиб олмади. Бунинг ўрнига, улар асосий ҳаракатларнинг қисқа фрагментларига эътибор қаратди.
Маълумотлар 3х5 метр ўлчамдаги ихчам кортда ҳаракатларни кузатиш тизими орқали қайд этилди — бу стандарт теннис майдонидан 17 баравардан ҳам кўпроқ кичикдир. Жами беш нафар ўйинчи тахминан беш соатлик ҳаракат ёзувларини тақдим этди.
Ушбу маълумотлар тўпламидан фойдаланган ҳолда, LATENT тизими аввал роботга алоҳида ҳаракатларни такрорлашни ўргатди. Ўрганилган ҳаракатлар кейинчалик кетма-кетликларга бирлаштирилди, бу эса роботга муайян вазифаларни бажариш имконини берди: тўпга етиб бориш, зарба бериш ва кортда белгиланган нуқтага қайтиш. Реал шароитдаги ишни яхшилаш учун модел симуляция муҳитида ўқитилди. У ерда асосий физик параметрлар — робот ва тўп массаси, ишқаланиш ва аэродинамика тасодифий равишда ўзгартириб турилди. Бундай ёндашув симуляциядаги машқлар билан ҳақиқий шароит ўртасидаги фарқни камайтиришга ёрдам берди.
Тақлидий синовларда тизим зарбаларнинг 96 фоизида муваффақиятга эришди. Unitree G1 реал роботи билан ишлаш жараёнида у инсон билан ўйин алмашинувини давом эттириш ва тўпни рақиб томонига барқарор равишда қайтариш қобилиятини кўрсатди.
Тадқиқотчилар таъкидлашича, бу ёндашув нафақат теннисда, балки инсон ҳаракатлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш қийин бўлган бошқа соҳаларда ҳам қўлланиши мумкин. Булар қаторига футбол, бадминтон ва роботлар учун бошқа спорт кўникмалари киради.
Мавзуга оид
20:48 / 22.03.2026
Хитой компанияси Ўзбекистонда техник углерод ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
21:43 / 21.03.2026
Хитойлик аёл 28 йил олдин қайнотаси ҳожатхонага ташлаб кетган фарзандини топди
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
15:21 / 21.03.2026