Халқаро теннис федерацияси (ITF) сайтидаги спортчининг профайлида энди у Ўзбекистон вакили сифатида қайд этилган. Бироқ Кудерметованинг ўзи фуқароликни ўзгартиргани ҳақида омма олдида баёнот бермаган.

Ҳозирда 22 ёшли теннисчи WTA рейтингида 104-ўринни эгаллаб турибди. Кудерметова йирик халқаро турнирларда Россия номи билан иштирок этмаган, аммо эндиликда у Ўзбекистон номидан Олимпиада ҳамда жамоавий жаҳон чемпионати — Billie Jean King Cup мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Аввалроқ россиялик теннисчи Камилла Раҳимова ҳам Ўзбекистон байроғи остига ўтган эди.

Шунингдек, россиялик теннисчи Мария Тимофеева ҳам спорт фуқаролигини ўзгартирган.

Бундан ташқари, Россиядан бўлган 15 ёшли Александра Бармичева ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. W15 Tashkent 2025 турнирида у энг ёш иштирокчи бўлган.