Бекободдаги санъат мактаби ўқувчилари ўртасида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди
Facebook ижтимоий тармоғида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактабининг тўрт қиз ва бир йигит талабаси бир қизни уриб, тан жароҳати етказгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси маълумот беришича, жорий йилнинг сентябрь ойидан буён ижтимоий тармоқ орқали таниш бўлган Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган 11-сонли ихтисослаштирилган санъат мактабининг 2003 йилда туғилган ўқувчи қизлари М.А. ва Д.З. ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб турган.
Келишмовчиликни бартараф этиш мақсадида, Д.З. танишлари билан М.А.ни мактаб ҳовлисининг ҳоли ҳудудига чақиради, улар гап талашиб қолишади. Сўнг улар ўзаро жанжаллашиб кетишган. Д.З. М.А.ни бир-икки маротаба уриб, туртиб юборган вақтида М.А. мувозанатини йўқотиб, бетон қопламага пешонасининг чакка қисми билан йиқилган. Ушбу ҳолатда Д.З.нинг танишлари уларни ажратишган.
Йиқилиб тан жароҳати олган М.А. таниши билан Бекобод шаҳар Марказий шифохонасига борган.
Шундан сўнг, 21 сентябрь куни М.А.нинг дугонаси 2004 йилда туғилган Н.М. уни шифохонага кўргани бориб, М.А.нинг норозилигига қарамасдан ижтимоий тармоқ орқали Д.З. ва унинг таниши бўлган қизнинг фотосуратларини “Қидирилмоқда” изоҳи билан тарқатган ҳамда шаҳарнинг жамоат жойлари пештахталарига ёпиштирган.
Ҳолат юзасидан Д.З.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддасида (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, Д.З. вояга етмаганлиги учун Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ Д.З. ҳамда Н.М.нинг оналарига нисбатан, фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятини етарли бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, тўпланган ҳужжатлар шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси”га юборилган, дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
12:43 / 06.09.2024
Бекободда иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди
18:36 / 13.08.2024
Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:34 / 04.07.2024