Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Ўзбекистонга аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида инвестициялар киритиши мумкин
Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Ҳиндистон Савдо-саноат палатаси федерациясининг “FICCI Ladies Organization” Аёллар ташкилоти президенти Харжиндер Каур Талвар бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси билан учрашди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда аёллар тадбиркорлиги ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ахборот технологиялари, текстиль, дизайн, фармацевтика, туризм, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш йўллари муҳокама этилди.
Делегация аъзолари Ўзбекистонга аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида инвестициялар киритишга тайёрлигини билдирди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026