Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв Гиннесс рекордлар китобига киритилди
56 ёшли россиялик журналист, “Россия-1” телеканали бошловчиси Владимир Соловьёв бир ҳафта давомида эфирда энг узоқ бўлиш бўйича Гиннесс рекордлар китобига киритилди.
20 октябрда таваллуд кунини нишонлаган телебошловчи учун ушбу натижа ҳақиқий совға бўлди. У бир ҳафта давомида - 18 мартдан 24 мартгача телеэфирда 25 соат 53 дақиқа ва 57 сония қолган.
Соловьёв бу борада япониялик Монта Минонинг 21 соат 42 дақиқалик рекордини 4 соатдан кўпроққа янгилади.
Телебошловчининг ўзи рекордини тасдиқлаб, унинг қайд қилиниши учун жонли эфирда қаторасига 5 кун давомида 5 соатдан кўпроқ бошловчилик қилишига тўғри келганини маълум қилган. Рекорд натижа “Кто против?” (Ким қарши?) ва “Вечер с Владимиром Соловьевым” (Владимир Соловьёв билан кеча) кўрсатувлари вақтида ўрнатилган. Ушбу ток-шоулар дунёдаги сиёсий вазиятга бағишланган.
Мавзуга оид
17:20 / 13.04.2026
Ислом цивилизацияси маркази Гиннесс рекордлар китобига киритилди
19:05 / 13.06.2024
Ўзбекистонликлар самолётни судраш тезлиги бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди
00:26 / 17.12.2022
20 ёшли эронлик дунёдаги энг пакана одам деб топилди
01:00 / 26.11.2022