Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 240 млн сўмлик фирибгарлик ҳолати фош этилди
Юнусобод туманида 240 млн сўмлик фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Х.А. фуқаро С.Р.га ўзини “F” МЧЖ ходими деб таништириб, унга мазкур жамиятга инвестиция сифатида маблағ киритилса катта миқдорда фойда олиши ҳақида ишонтириб, унинг ишончига кириб, 240 млн сўмини қўлга киритиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026