Жаҳон | 10:16 / 22.10.2019
25843
1 дақиқада ўқилади
АҚШда қулаган меҳмонхона қурилишида ишлатилган кранлар портлатилди (видео)
АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида қурилиш компанияси иккита қурилиш кранини демонтаж қилиш ўрнига уни портлатишга қарор қилди. Бу ҳақда The New York Time нашри хабар берди.
Кранлар яқинда юқори қисми қулаб тушган Hard Rock меҳмонхонаси қурилишида ишлатилган. Қурувчилар кранларни демонтаж қилиш ўрнига уни портлатиб қулатишга қарор қилишган. Бу усул арзонроқ ва хавфсизроқ бўлган. Бироқ кранлар бир нечта жойидан портлатилгач, бир краннинг юқори қисми қуламай, меҳмонхона биносига тиралиб қолган. Иккинчи кран эса тўлиқ қулаган.
Таъкидланишича, яроқсиз деб топилган меҳмонхона биносини бузиш ишлари бир ҳафтадан бери олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024