Жамият | 23:34 / 22.10.2019
7065
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудидаги 20 гектар очиқ майдонда ёнғин чиқди

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

2019 йилнинг 21 октябрь куни соат 13:40 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ-Сижжак йўлида жойлашган Сарбоқ МФЙ Мингчуқур ҳудудидаги “Бурчмулло” ўрмон хўжалигига қарашли очиқ майдонда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмаси, 3 та сув ташувчи махсус техника ва ўрмон хўжалигининг 100 нафарга яқин ишчи-хизматчиси жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 20 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 10 км). 

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:37 да ўраб олинган ва 15:10 да бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 20 гектар очиқ майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёнган. Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизликдир. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид