Жамият | 16:40 / 23.10.2019
22270
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида 12 млрд сўмдан зиёд нефть хомашёси талон-торож қилинган

Фото: REUTERS / Brendan McDermid

Андижон вилоят прокуратураси томонидан “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Унинг доирасида “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан текшириш ўтказилди ва қиймати 12 млрд. 825,9 млн сўмлик 15 287 тонна манбалар аниқланди. 

Жамиятнинг нефт конлари, нефтни йиғиш, тайёрлаш ва топшириш цехларида ўтказилган хатловда: 

товар нефтдан қиймати 254,5 млн. сўмлик 310,2 тонна ортиқчалик ва қиймати 22,7 млн.сўмлик 42,4 тонна камомад; 

цехлараро қувурларни демонтаж қилишда ва нефтни қайта ишлаш заводига юборишда қувурлар орқали нефтни талон-торож қилиш йўли билан қиймати 1 млрд. 404 млн. сўмлик 812,3 тонна товар нефть йўқотилганлиги; 

479,6 млн. сўмлик 795,8 тонна қазиб олинган нефтни ҳисоботларга киритмаган ҳолда ўзлаштириш;

ҳисоботларни сохталаштириш орқали 2 млрд 583,8 млн. сўмлик 3486,9 тонна камомадни ва 70,8 млн. сўмлик 95,9 тонна ортиқчаликларни яшириш;

6 млрд 313,3 млн. сўмлик 7 697 тонна нефтни ҳисоботларга қўшиб ёзиш;

1 млрд 678,9 млн. сўмлик 2046,9 тонна нефтни бажарилмаган иш ҳажмини кўрсатиш ҳисобига бирламчи ҳужжатларсиз асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ҳолатлари ташкил қилади.

2019 йил июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган фаолият даврда жами аниқланган манбалар нефтни асоссиз ҳисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, ҳисобот ҳужжатларида ва хатловда камомадлар ҳамда ортиқчаликлар бўйича 1.838.951.734 сўмлик 1 356,8 тоннани ташкил этди.

Текширув якунида расмийлаштирилган ҳужжатлар Андижон вилоят прокуратурасига топширилди ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид