Жаҳон | 21:19 / 23.10.2019
11849
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядаги операция сабаб Туркияга киритилган санкцияларни бекор қилади

Фото: REUTERS/Tom Brenner

Дональд Трамп АҚШ “Тинчлик булоғи” операциясини бошлаганлиги сабабли Туркияга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишини маълум қилди.

Трампнинг қайд этишича, агарда Туркиянинг Суриядаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмайдиган бўлса, Вашингтон Анқарага нисбатан чекловларни қайта тиклашга тайёр.

Унинг сўзларига кўра, агар Анқара Вашингтон билан эришилган келишувни бажармаса, АҚШ Туркия маҳсулотларига нисбатан божхона тўловларини сезиларли даражада оширади.

Бундан ташқари, АҚШ бошқа давлатларни Сурия билан чегарадаги назоратни мустаҳкамлашда Туркияга ёрдам беришга чақиради, деб қўшиб қўйди Трамп. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид