Жамият | 12:22 / 23.10.2019
20420
2 дақиқада ўқилади

ДХХ 600 минг долларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

Иллюстратив фото / Виталий Тимкив

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш тадбири ўтказилди.

Унинг давомида “Наманган – Косонсой” йўналишида ҳаракатланаётган Н.В. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина “Гурмирон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тўхтатилган. Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 605 минг 136 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, муқаддам судланган Н.В. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардан олган ушбу хорижий валюталарни маълум миқдордаги фоиз ҳисобида ҳақ олиш эвазига Косонсой туманидаги айланма йўллар орқали божхона назоратини четлаб ўтиб, Қирғизистон Республикасида яшовчи “И.” исмли шахсга етказиб бериши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Мавзуга оид