Жаҳон | 18:19 / 23.10.2019
12894
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Жонсонга Сурия чегарасида учрашишни таклиф қилди

Фото: PA

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга Истанбул ёки Туркиянинг Сурия билан чегарадош шаҳарларидан учрашишни таклиф қилганини айтди.

"Икки кун аввал менга Борис Жонсон қўнғироқ қилиб, Меркель ва Макрон билан тўрталамиз Лондонда учрашишимизни таклиф қилди. Унга Истанбулда ёки чегарага яқин бўлган Шонлиурфа ё Газиантепда учрашганимиз маъқул деб жавоб бердим", - деди Эрдўған. Бу ҳақда Haberturk телеканали хабар бермоқда.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, агарда ҳамкасблари Туркияга келишни исташмаса, бундай учрашув 3-4 декабрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо мамлакатлар саммити доирасида ўтказилиши мумкин. 

Аввалроқ Франция президенти Эмманюэль Макрон Франция, Германия, Буюк Британия ва Туркия раҳбарлари Лондонда учрашиши мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид